17:57 / 03.07.2018
10161

Huawei ўзининг илк 8 Гб оператив хотирали смартфонини намойиш қилди

Huawei компанияси бугун Хитойда янги Honor флагманлари қаторини намойиш қилди. Honor 10 GT модели Huawei'нинг 8 Гб оператив хотирали биринчи смартфони бўлди. 

Фото: honor.cn

Умуман олганда, бу 2018 йилнинг апрелида тақдим этилган  Honor 10'нинг замонавий версияси ҳисобланади. Янги қурилма 8 Гб оператив хотирадан ташқари, шунингдек GPU Turbo график тезлашув технологияларига ҳам эга бўлди. Ишлаб чиқарувчининг ваъда беришича, GPU Turbo смартфонлардаги график процессорнинг самарадорлигини 60 фоизга оширади ва энергия истеъмолини 30 фоизга пасайтиради. 

Honor 10 GT смартфони iPhone X услубидаги экран дизайни, икки асосий камера, дисплей остида бармоқ излари сканерига эга бўлди. 

Смартфон 5,84 дюймли Full HD+ (2240 х 1080 пиксель) дисплей, 16+24 Мп'ли икки асосий камера, 24 Мп'ли фронтал камера билан таъминланган. Унда сунъий интеллект базасидаги ва юздан таниш орқали блокдан ечиш функциялари ҳам кўзда тутилган.

Фото: honor.cn

Қурилма саккиз ядроли Kirin 970 процессори асосида 8 Гб оператив ва 128 Гб флеш-хотира билан ишлайди. Аккумулятор сиғими - 3400 мАс. Смартфон икки SIM-карта, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11ac), Bluetooth 4.2 LE, GPS+ГЛОНАСС, NFC'ни қўллаб-қувватлайди. USB Type-C порти мавжуд. У  Android 8.1 Oreo операцион тизими остида ишлайди. 

Фото: honor.cn
Фото: honor.cn

Honor 10 GT смартфонининг нархи ҳозирча номаълум. Сотувлар 2018 йилнинг 24 июлида Хитойда бошланиши кутилмоқда.

Top