01:15 / 03.07.2018
24245

ЖЧ-2018. Бельгия супер камбек қилиб, чорак финалга чиқди

Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалида Япония билан куч синашди. "Ростов-Арена"да кечган ўйин 3:2 ҳисобида Бельгия фойдасига ҳал бўлди. 

Дастлаб Япония кетма-кет 2та гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. 48-дақиқада Харагути ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб, Инуи фарқни оширди. 69-дақиқада Вертонген ҳамда 79-дақиқада Феллайни 1тадан гол уриб, орадаги фарқни йўққа чиқарди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқада қарши ҳужумдан унумли фойдаланган бельгияликлар Шадлининг голи эвазига ғалабани илиб кетишди. 

Бельгия терма жамоаси 1/4 финалида Бразилия билан куч синашади. 

Бельгия – Япония 3:2 (0:0, 3:2)
Голлар: 0:1 – 48 Харагути, 0:2 – 52 Инуи, 1:2 – 69 Вертонген, 2:2 – 74 Феллайни, 3:2 – 90 Шадли.

Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель, Феррейра Карраско (Шадли, 65), Мертенс (Феллайни, 65), Азар, Лукаку.
Япония – Кавасима, Сакаи, Йосида, Седзи, Нагатомо, Хасебе, Сибасаки (Ямагути, 81), Харагути (Хонда, 81), Кагава, Инуи, Осако.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top