12:09 / 08.03.2019
4687

Феллайни Бельгия терма жамоасини тарк этди

Фото: Getty Images

Хитойнинг «Шандун Лунэн» клуби яримҳимоячиси Маруан Феллайни Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

«12 йиллик фаолиятдан сўнг, Бельгия терма жамоасини тарк этишга қарор қилдим. Бу мен учун осон бўлмади, аммо кейинги авлод учун ўз ўрнимни бўшатиб бериш вақти келганини англамоқдаман. 

Мен 2007 йилда дебют қилиб, 87та ўйинда ватаним шарафини ҳимоя қилдим. Ҳозирги кунда Бельгия ФИФА рейтингида 1-ўринда бораяпти, бундан жуда хурсандман. 

Барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоадошларимга эса муваффақият тилайман», — деб ёзди Феллайни.

31 ёшли футболчи Бельгия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 бронза медалини қўлга киритган.

Top