Жаҳон | 12:15 / 04.07.2018
8770
1 дақиқада ўқилади

Канадада ҳаво исиб кетиши оқибатида олти киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: THE CANADIAN PRESS/Christopher Katsarov

Канаданинг Монреаль шаҳрида ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетиши сабабли олти киши вафот этди. Бу ҳақда CTV News телеканалига таяниб RT хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шаҳарда ҳаво ҳарорати 35 даражага етган ва тез ёрдам хизматига қўнғироқлар сони кескин ошган. 

Мазкур ҳолатдан сўнг ҳукумат тезкор чоралар қабул қилмоқда, жумладан, аҳолига салқин жойларда бўлиш таклиф қилинмоқда.

Телеканалнинг маълумот беришича, Монреалда 2010 йилдан бери иссиқ ҳаводан 106 киши ҳалок бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид