Жаҳон | 11:17 / 05.07.2018
24661
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ бутун дунёга қарата “ўт очганини” билдирди

Фото: AP Photo / Ng Han Guan

АҚШ томонидан оширилган божларнинг киритилиши глобал ишлаб чиқаришга зарба, бутун дунёга ва АҚШнинг ўзига қарата ўт очиш бўлади, деди Хитой тижорат вазирлигининг расмий вакили Гао Фэн.

“АҚШнинг ҳаракатлари глобал ишлаб чиқариш занжирига зарба бўлиб тушади. АҚШ бутун дунё бўйлаб ва ўзига қарата ўт очмоқда”, — деди Гао Фэн брифингда.

У “агар АҚШ божхона тўловларини жорий этадиган бўлса, бу тўловлар Хитой ва бошқа давлатлар компанияларига, шунингдек, Америка капитали билан ишлайдиган корхоналарга тегишли бўлишини” билдирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 15 июнда Хитойнинг йилига 50 миллиард долларлик импортига нисбатан 25 фоизлик кириш божи тўловларини жорий этди. 6 июлдан бошлаб АҚШ чегара ва божхона хизматлари томонидан Хитойдан келадиган барча маҳсулотлар учун бож тўлови олинади. Хитой ҳам, ўз навбатида, АҚШдан импорт қилинадиган 50 миллиард долларлик 659 номдаги маҳсулотга нисбатан 25 фоизлик бож тўлови киритишини эълон қилди.

Мавзуга оид