17:10 / 05.07.2018
17902

Олимлар зилзилани олдиндан аниқ айтиш йўлини топишди

Фото © AP Photo/Chiang Ying-ying

Исландиялик тадқиқотчилар сейсмик фаолликни аниқлаш ва баҳолаш учун оптик толали кабелдан фойдаланишди. Синов давомида интернет ва телевидение учун мўлжалланган оддий сим тупроқ ҳаракати ва дастлабки тебранишларга нисбатан сезувчанлиги маълум бўлди.

Исландиялик геологлар Германия геофизик тадқиқотлар марказидаги ҳамкасблари билан биргаликда ерости силкинишларини ўлчаш учун икки электр станцияси орасида ўрнатилган оддий оптик толали кабелдан фойдаланишган. Кабел бўйлаб лазер импульси йўналтирилган ва у бутун сим бўйлаб тебранишларни аниқлаш учун етарли бўлган.

Зилзилани олдиндан айтишнинг янги технологияси туфайли олимлар сейсмик фаоллик манзили ва вақтини одиндан аниқ билиш имкониятига эга бўлишди. Янги технология Мексика ва Япониядаги геологик лабораторияларда тажриба синовидан ўтказилмоқда.

Top