Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 14 ноябрь куни соат 16:57 да 3,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила 10 км чуқурликда юзага келган, эпимарказ Тошкент шаҳридан 328 км жануби-шарқда жойлашган.

Ер силкиниши Андижон вилоятининг бир нечта ҳудудларида сезилди:

- Қўрғонтепа тумани — 2–3 балл (эпицентрдан 23 км)

- Хонобод тумани — 2–3 балл (23 км)

- Хўжаобод тумани — 2 балл (33 км)

- Жалақудуқ тумани — 2 балл (36 км)

Зилзила эпимарказида сезилиш кучи 4 балл бўлгани маълум қилинди.

Жабрланганлар ва талафотлар ҳақида хабар берилмади.