Қуйидагилар бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланади:

  • республикадаги барча кўп квартирали уй-жойларни инструментал-техник текширув ва мониторинг қилиш бўйича ихтисослашган лойиҳа ташкилотларини тоифалаш ва рейтингини юритиш;
  • ноқонуний қурилишларни олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш;
  • қурилиш-пудрат ташкилотларининг объектлар қурилишида зилзилабардошликни таъминлаш бўйича жавобгарлигини кучайтириш;
  • объектларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш ва уларни назорат қилиш соҳасидаги мавжуд бўлган коллизия ва коррупцион омилларни бартараф этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий этиш таклифига розилик берилади:

  • барча икки ва ундан юқори бўлган кўп квартирали уй-жойларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича салоҳиятли лойиҳа ташкилотларини шакллантириш ва “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида уларнинг рейтингини юритиш (дастлабки босқичда – тест режимида).
  • Бунда, инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича лойиҳа ташкилотларини “Шаффоф қурилиш” МАТда уларнинг рейтингини юритишда бино ва иншоотларни инструментал-текширув бўйича муҳандисларнинг сертификатлари асосий мезон ҳисобланади;
  • “Шаффоф қурилиш” МАТда инструментал-техник текширув хулосалари асосида бино ва иншоотларнинг техник ҳолати мониторингни юритиш;
  • сейсмик фаол зоналарда жойлашган кўп квартирали уй-жойларни ҳар ўн йилда бир маротаба визуал ва унинг хулосасига кўра инструментал-техник текширувдан ўтказиш;
  • кўп квартирали уй-жойларнинг қисмларида зилзилабардошликка таъсир қилувчи ўзгаришлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
  • инструментал-техник текширув хулосалари тавсиявий мазмунда бериш амалиётини тугатиш ҳамда ушбу хулосалар фақат ижобий бўлган тақдирда кўп квартирали уй-жойлардан келгусида фойдаланишга рухсат бериш.
  • Бунда, инструментал-техник текширув хулосаларида объектни қайта қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича техник-иқтисодий асослантириш бўлими киритилади ва ушбу хулосалар мажбурий равишда шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилади;
  • кўп квартирали уй-жойларни бошқариш органларига кўп квартирали уй-жойларни (визуал ва инструментал) техник текширув ўтказиш ишларини ташкил қилиш вазифаси юклатилади. Визуал ва инструментал кўрикдан ўтказиш учун харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;