Жаҳон | 09:28 / 06.07.2018
7753
2 дақиқада ўқилади

Трампга Европага сафари олдидан нима қандайлиги ҳақида эслатма тайёрланди  

Фото: REUTERS

Ой уйга яқинлиги айтиладиган Heritage Foundation таҳлилий маркази твиттерда АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШнинг НАТО, Украина ва Россия бўйича позициясини ёдга солувчи махсус эслатмани жойлаштирди. 

Ушбу эслатма Трампнинг Европага амалий сафарига атаб чиқарилган. Трамп Брюсселда НАТО саммитида иштирок этади ва Хельсинкида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади.

“Дональд Трампга Европага сафари олдидан қуйидагиларни ёдда сақлаш керак: Россия тажовузкор давлат, Украина эса жабрдийда. Қрим Украинага тегишли. АҚШ ва НАТОнинг Европадаги қўшинлари АҚШ миллий манфаатларига хизмат қилади. Европаликлар мудофаага кўпроқ маблағ сарфлашлари лозим. Путиннинг хатти-ҳаракатлари унга ишониб бўлмаслигини кўрсатади”, деб айтилган хабарда. 

 

Мавзуга оид