Жаҳон | 10:02 / 07.07.2018
9600
2 дақиқада ўқилади

Anytime каршеринг хизмати 500 дона брендсиз BMW сотиб олди

Фото: BMW

Anytime каршеринг хизмати учинчи туркумдаги 500 дона BMW автомобилини бренди йўқ ҳолда сотиб олди.

Мазкур хизматнинг бошқа машиналаридан фарқли ўлароқ, BMW автомобиллари брендсиз бўлади, бу мижозларга ўзларини машина эгаларидек ҳис қилишларига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда Anytime хизматидагилар.

BelkaCar каршеринги асосчиси Екатерина Макарова эса брендлашдан воз кечиш бизнесга фойда келтирмайди, демоқда. 

«Агарда автомобилнинг бренди бўлмаса, компания имтиёзли парковка рухсатномасини олмайди», — деб тушунтирди у.

Маълум қилинишича, Anytime хизматининг BMW машиналарида 200 километр масофагача бориш ва Москва шаҳрида ва Домодедово, Шереметьево, Внуково, Жуковский аэропортларида бепул парковка қилиш мумкин. 

Компания автомобилларни қанча пулга сотиб олганлиги ошкор қилинмаяпти. «Коммерсант» манбаси 1 млрд рубллик шартнома имзоланганини айтди.

2018 йил майида Anytime каршеринг хизматини «Делимобиль» компанияси сотиб олганди. Ҳозирда компания автопаркида Hyundai Solaris, Renault Kaptur ва Audi TT автомобиллари мавжуд.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид