Жаҳон | 22:38 / 07.07.2018
12487
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда ядровийсизланиш тўхтатилиши мумкин

АҚШ бир томонлама тартибда Шимолий Кореядан 2 кунда тўлиқ ядровийсизланишни талаб қилгандан кейин Пхеньянда ядровий дастурни тўхтатиш қарори қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги айтила бошланди.  

Шимолий Кореяда АҚШ давлат котиби Майк Помпео бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан музокаралар натижаси “жуда хавотирли” деб аталган.

Бундан ташқари, Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлигининг исми айтилмаган вакилининг маълум қилишича, Пхеньян босқичма-босқич ядровийсизланишни ва икки томон ҳам муносабатларни яхшилаш учун биргаликда ҳаракат қилишини талаб қилмоқда. 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид