Ўзбекистон | 21:55 / 07.07.2018
17837
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда отлар паради ўтди

7 июлда Тошкентда ўтган отлар паради пойтахт марказида юзлаб одамларни йиға олди. Тошкент шаҳри аҳолиси ва унинг меҳмонлари унутилмас томошанинг гувоҳи бўлишди. Парадда Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қошидаги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия отлиқ эскадрони ходимлари, шунингдек республиканинг турли от спорти йўналишлари бўйича терма жамоаларининг етакчи спортчилари иштирок этишди.

Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси


Бу каби тадбирлар дунёнинг турли мамлакатлари учун ноёб ҳодиса эмас. Аммо Ўзбекистон учун ушбу флешмоб биринчиси бўлди. Шу тарзда ташкилотчилар республиканинг от спорти соҳасини “бўй-басти билан” кўрсатиб беришга интилишди, жамоатчиликнинг эътиборини от спорти турларига қаратиш, ўсиб келаётган авлод орасида от спортини оммалаштиришга ҳаракат қилишди.

Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси

Бу ишга шунингдек мамлакатнинг куч тузилмалари ходимлари, машҳур спортчилари ўз ҳиссаларини қўшишди. Улар тантанали хизмат ва спорт кийимларида, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ҳолда Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб марш қилиб юришди.

Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси

Бугунги парадда 80 га яқин зотдор отлар иштирок этди. Умумжаҳон ўлчовлар бўйича бундай миқдордаги жониворлар билан ўтган бу парадни йирикларидан бирига киритиш мумкин. Бу борадаги охирги жаҳон рекорди 2017 йил БААда 116 та от иштирокида қўйилган. 

Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Йилқичилик ва от спорти федерацияси

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид