Трампнинг шахсий телефон орқали суҳбатлашиши қандай оқибатларга олиб келиши маълум қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп хорижий ҳамкасбларига ўз шахсий мобил телефони рақамини бериб, расмий алоқа каналлари орқали эмас, балки шахсий телефони орқали улар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда The Washington Post нашри ёзмоқда.
Қоидага кўра, АҚШ президентининг хорижий етакчиларга қўнғироқлари одатда олдиндан режалаштирилади, уларнинг сценарийси тузилади, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи каби юқори лавозимдаги амалдорлар билан маслаҳатлашув ўтказилади. АҚШ маъмуриятининг маслаҳатчилари ва ходимлари суҳбат чоғида керакли маълумотни бериб туриш учун президент ёнида бўладилар.
Сўнгра суҳбат расшифровка қилиниб, у ҳақида баёнот берилади.
Нашрнинг ёзишича, Трамп бу қоидаларни инобатга олмай, телефони орқали бевосита суҳбат қилиши мумкин. Яна қизиқ жиҳати, бу ҳолда суҳбат ҳақида матбуот учун ҳисоботни Трампнинг хотиралари асосида ёзишга тўғри келади. Мисол учун, апрелда Оқ уйнинг Трампнинг Канада бош вазири Жастин Трюдо билан суҳбатлашганидан бехабар бўлган ходимлари канадалик амалдорлар суҳбат резюмесини эълон қилганларидан кейин ҳайратга тушганлар.
“Биз нима юз берганидан умуман бехабар эдик”, деб эслаб ўтган америкалик амалдорлардан бири.
Ўша суҳбат чоғида Трюдо Трамп ва унинг маъмуриятининг Канада ва АҚШ ўртасида савдо дисбаланси мавжудлиги ҳақидаги баёнотларига эътироз билдирган.
Шу воқеадан кейин америкалик амалдорлар Трамп қоидаларга амал қилишини ва хорижий етакчилар билан барча телефон орқали суҳбатларни махсус хонада ва овоз ёзувчи қурилмалар қўлланган ҳолда ўтказишини талаб қила бошлашган.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
12:14 / 26.09.2024