Иқтисодиёт | 14:55 / 09.07.2018
74688
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси яна пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 10 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Қайд этиш жоизки, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадагига нисбатан 32,85 сўмга арзонлаб, 7813,42 сўмни ташкил этди.

1 евро 10,06 тийинга қимматлашиб, 9176,86 сўмга етган бўлса, 1 Россия рубли 87 тийинга арзонлади ва унинг курси 124,19 сўмга тенг қилиб белгиланди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид