Ўзбекистон | 18:27
1374
1 дақиқада ўқилади

Марказий Банк тижорат банклари ва тўлов тизими операторларига киберҳужум содир этилмаганини маълум қилди

Фуқароларга фақат расмий манбалар орқали эълон қилинадиган ахборотларга ишониш тавсия этилди.

Фото: Kun.uz

Ижтимоий тармоқларда ҳакерлар томонидан киберҳужум амалга оширилгани ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарлар ортидан Марказий Банк баёнот берди.

«Шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторларининг ахборот тизимларига нисбатан бундай киберҳужум содир этилгани қайд қилинмаган», дейилади хабарда.

Марказий Банк фуқаролардан номаълум ва шубҳали манбаларда тарқатилаётган ҳаволаларга кирмаслик, шахсий маълумотларни (банк карта реквизитлари, СМС-кодлар, пароллар) ҳеч кимга бермаслик, фақат расмий манбалар орқали эълон қилинадиган ахборотларга ишониш, шубҳали ҳолатларга дуч келганда тегишли ваколатли органларга мурожаат қилишни тавсия этди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг 15 миллион фуқароси маълумотлари даркнетга чиқиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид