Магистратура бўйича ўқимоқчи бўлган ходимнинг иш жойи сақланадими?
САВОЛ: Мен магистратурада технологик йўналиш бўйича ўқиб келмоқчиман. Магистратура бўйича ўқиш муддати 2 йил экан. Шу муддат ичида ўқишимни тугатиб келсам, иш жойим сақланадими?
ЖАВОБ: Меҳнат қонунчилигига кўра ишни таълим билан қўшиб олиб боришга рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 248-моддасига кўра, ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.
Адлия вазирлигида 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатга олинган “Олий таълим тўғрисида”ги Низомнинг 50-бандига кўра таълимнинг кундузги шаклида таълим олаётган талабага ўқишдан бўш вақтда – куннинг иккинчи ярмида, олий таълим муассасасининг ўзида ёки бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишлашга рухсат этилади.
Лекин қонун ҳужжатларида икки йил давомида магистратура босқичида таҳсил олишни ихтиёр этган ходимнинг шу муддат давомида иш жойи сақланишига оид қоида кўзда тутилмаган.
Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, агар ходим магистратура босқичига ўқишга кирса ва унинг ўқиш жойи билан иш жойи ўртасидаги масофа яқин бўлса (бир кунда ҳам ўқишга, ҳам ишга бориш имконияти мавжудлиги назарда тутилмоқда), ўқишдан бўш вақтларда, тўлиқ бўлмаган ставкада меҳнат фаолиятини давом эттириши мумкин.
Бордию, ходимнинг олий таълим муассасасида ўқиши уни ишга келиш имкониятини бутунлай чекласа, ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинади ва унинг иш жойи сақланмайди.
Дилшод Абдукадиров,
ҳуқуқшунос.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди
Ўзбекистон | 10:40
-
ЖЧ саралаши: Италия йирик ҳисобда ютқазди, Белгияда ҳам муваффақиятсиз старт
Спорт | 10:40
-
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади
Жаҳон | 10:22
-
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 10:06
Мавзуга оид

18:38 / 13.08.2024
Магистратура бўйича мандат 20 августгача эълон қилиниши кутиляпти

15:31 / 05.04.2024
Магистратура босқичига чет тили сертификати талаби қўйилгани сабаб ОТМлар молиявий зарар кўрган – ҳисобот

18:26 / 29.08.2023
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

13:38 / 22.07.2023