15:40 / 10.07.2018
277500

Тўлов-контракт миқдорини белгилаш тартиби ўзгарди, нархлар кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада 2018/19 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари келтирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, эндиликда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади, ЭКИҲ ошган сари тўлов-контракт нархи ҳам ошади. 

Шу йилнинг 15 июлидан бошлаб президент фармонига кўра бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 7 фоизга оширилади. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 184 300 сўмни ташкил қилади.

1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари

БАКАЛАВР

1.
- Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
- Гуманитар фанлар;
- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
- Социология ва психология;
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
- Ижтимоий таъминот;
- Спорт фаолияти;
- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 45 бараварига тенг – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг).

2.
- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
- Журналистика ва ахборот;
- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
- Архитектура ва қурилиш;
- Хизмат кўрсатиш соҳаси;
- Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 46 бараварига тенг – 8 млн 477 минг 800 сўм (илгари 7 млн 250 минг).

3.
- Санъат;
- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 50 бараварига тенг – 9 млн 215 минг сўм (илгари 7 млн 900 минг).

4.
- Иқтисод;
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
- Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 55 бараварига тенг – 10 млн 136 минг сўм (илгари 8 млн 800 минг).

5.
- Жаҳон сиёсати;
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
- Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг  60 бараварига тенг– 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

МАГИСТРАТУРА

1.
-  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
-  Гуманитар фанлар;
-  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
-  Социология ва психология;
-  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
-  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
-  Ижтимоий таъминот;
-  Спорт фаолияти;
-  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 49 бараварига тенг – 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг)

2.
-  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
-  Журналистика ва ахборот;
-  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
-  Архитектура ва қурилиш;
-  Хизмат кўрсатиш соҳаси;
-  Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 51 бараварига тенг – 9 млн 399 минг 300 сўм (илгари 7 миллион 950 минг).

3.
-  Санъат;
-  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 55 бараварига тенг - 10 млн 136 минг 500 сўм (8 млн 730 минг).

4.
-  Иқтисод;
-  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
-  Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 61 бараварига тенг – 11 млн 242 минг 300 сўм (илгари 9 млн 660 минг).
 
5.
-  Жаҳон сиёсати;
-  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
-  Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 66 бараварига тенг – 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг.

МАХСУС СИРТҚИ

1.
- Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
- Гуманитар фанлар;
- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
- Социология ва психология;
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
- Ижтимоий таъминот;
- Спорт фаолияти;
- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 15 бараварига тенг – 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг).

2.
- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
- Журналистика ва ахборот;
- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
- Архитектура ва қурилиш;
- Хизмат кўрсатиш соҳаси;
- Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 17 бараварига тенг – 3 млн 133 минг 100 сўм.

3.
- Санъат;
- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 20 бараварига тенг – 3 млн 686 минг сўм.

4.
- Иқтисод;
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
- Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 22 бараварига тенг – 4 млн 54 минг 600 сўм.

5.
- Жаҳон сиёсати;
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
- Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 27 бараварига тенг– 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

КУНДУЗГИ, СИРТҚИ (иккинчи мутахассислик)

1.
-  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
-  Гуманитар фанлар;
-  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
-  Социология ва психология;
-  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
-  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
-  Ижтимоий таъминот;
-  Спорт фаолияти;
-  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 49 бараварига тенг – 9 млн 30 минг 700 сўм.

2.
-  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
-  Журналистика ва ахборот;
-  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
-  Архитектура ва қурилиш;
-  Хизмат кўрсатиш соҳаси;
-  Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 51 бараварига тенг – 9 млн 399 минг 300 сўм.

3.
-  Санъат;
-  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 55 бараварига тенг - 10 млн 136 минг 500 сўм.

4.
-  Иқтисод;
-  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
-  Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 61 бараварига тенг – 11 млн 242 минг 300 сўм.
 
5.
-  Жаҳон сиёсати;
-  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
-  Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 66 бараварига тенг – 12 млн 163 минг 800 сўм.

СИРТҚИ (иккинчи мутахассислик)

1.
-  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
-  Гуманитар фанлар;
-  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
-  Социология ва психология;
-  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
-  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
-  Ижтимоий таъминот;
-  Спорт фаолияти;
-  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 25 бараварига тенг – 4 млн 607 минг 500 сўм.

2.
-  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
-  Журналистика ва ахборот;
-  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
-  Архитектура ва қурилиш;
-  Хизмат кўрсатиш соҳаси;
-  Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 26 бараварига тенг – 4 млн 791 минг 800 сўм.

3.
-  Санъат;
-  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 28 бараварига тенг - 5 млн 160 минг 400 сўм.

4.
-  Иқтисод;
-  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
-  Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 31 бараварига тенг – 5 млн 713 минг 300 сўм.
 
5.
-  Жаҳон сиёсати;
-  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
-  Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 33 бараварига тенг – 6 млн 81 минг 900 сўм.

Top