Жаҳон | 11:50 / 10.07.2018
18958
2 дақиқада ўқилади

Жаҳоннинг энг қиммат брендлари номи эълон қилинди

Фото: Getty Images

Google ва Apple қиймати 300 млрд доллардан ортиқроққа баҳоланувчи брендларга айланди. Бу ҳақда Kantar Millward Brown маркетинг агентлиги томонидан тузилган BrandZ энг қиммат брендлар рейтингида маълум бўлди.

Ўтган йилги каби бу йил ҳам рўйхатнинг биринчи ўрнини Google банд этди. Бренд 302,1 млрд долларга баҳоланган. Қиймати 300,6 млрд доллар деб баҳоланган Apple иккинчи ўринда. Юқори учликни қиймати 207,6 млрд долларга етган Amazon эгаллаган.

Рейтингга илк бор Американинг Charter Communications компаниясининг Spectrum бренди (27-ўрин, 39,4 млрд), Хитойнинг JD.com онлайн ритейлери (59-ўрин, 20,9 млрд), Uber (81-ўрин, 16 млрд), HP (89-ўрин, 14,8 млрд), Хитойнинг SF Express логистика оператори (90-ўрин, 14,5 млрд), Instagram (91-ўрин, 14,5 млрд), Индонезия BCA хусусий банки (99-ўрин, 12,7 млрд) ва Adidas (100-ўрин, 12,5 млрд) киритилди.

Рейтингни тайёрлаш учун Kantar Millward Brown мутахассислари бутун дунё бўйича 120 мингга яқин бренд ҳақида 3,6 млн истеъмолчининг фикрини ҳамда бренд эгалари бўлган компанияларнинг молиявий кўрсаткичларини ўрганиб чиққан.

Мавзуга оид