Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда тошқинлар сабабли Mazda ва Mitsubishi заводлари тўхтатилди
Mazda ва Mitsubishi автоконцернларининг Япониянинг тошқинлардан жабр кўрган ҳудудларида жойлашган заводлари тўхтатилди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси маълум қилди.
Mazda’нинг Хиросима ва Окаяма префектурасидаги заводлари ҳамда автомобилларга деталлар етказиб берувчи заводи тошқинлар сабабли 7 июлдан тўхтатилган. Компания заводлар ушбу ҳафтанинг иккинчи ярмидан кейин ишга туширилишига умид қилмоқда.
Mitsubishi’нинг тошқиндан кучли жабр кўрган Курасики шаҳридаги (Окаяма префектураси) заводи ҳам ишчилар иш жойларига етиб бора олмаётганлари сабабли тўхтатилган. Компания завод 12 июлдан кейин ишга тушишига умид қилмоқда.
Ўтган ҳафта охиридан Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий қисмларида кучли ёмғирлар бошланган, бу тошқинлар ва кўчкиларга олиб келган. Баъзи жойларда қирғоқлардан чиққан дарёлар катта майдонларни сув остида қолдирган. Охирги маълумотларга кўра, табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони 160га яқинлашиб қолган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026