Иқтисодиёт | 10:46 / 11.07.2018
30706
2 дақиқада ўқилади

Инқироз ҳолатига энг ишончли валюталар маълум қилинди

Фото: Anthony Kwan/Bloomberg

АҚШнинг JP Morgan Chase молиявий холдинги таҳлилчилари докладига кўра, жаҳон инқирози ҳолатига энг ишончли валюталар Сингапур доллари, япон иенаси, швейцар франки ва АҚШ доллари ҳисобланади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди. 

“Иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши (рецессия) кредиторлар бир вақтда заёмчилардан ўз пуллари қайтарилишини талаб қилганда юз беради. Рецессия вақтида эгалик қилиш мумкин бўлган дунёдаги 4 та етакчи валютадан учтаси ташқи бозорларда мустаҳкам позициялари билан мақтана оладиган давлатлар пулларидир”, деб айтилган докладда.

JP Morgan таҳлилчилари фикрича, санаб ўтилган валюталардан энг ишончлиси япон иенаси, энг кам жалб қилувчиси Сингапур доллари ҳисобланади. АҚШ доллари ҳам ўз ишончлилигини йўқотмайди, чунки жаҳон молиявий транзакциялари учун асосий валюта ҳисобланади.

Мутахассислар инқироз ҳолатида ривожланаётган давлатлар валютасидан, мисол учун, Янги Зеландия долларидан воз кечишга чақиришмоқда. Чунки айнан шундай валюталар инқироз вақтида анча қадрсизланиб, ўз қийматининг 17 фоизгачасини йўқотиши мумкин.

JP Morgan таҳлилчилари юз беражак катта кўламли жаҳон инқирози ҳақида гапиришга ҳали эрта, деб ҳисобламоқдалар, бироқ халқаро савдо муносабатлари кескинлашиши фонида юз берадиган кутилмаган ҳолатлар учун валюта маблағлари молиявий режасини тайёрлаб қўйишга чақиришмоқда.

Мавзуга оид