Фан-техника | 12:53 / 11.07.2018
10329
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Samsung яхши ҳаёт учун ақлли техникалар тақдим этди

Фото: Samsung 

«Ақлли» маиший техника нафақат замонавий кўринишга эга, балки бизнинг тез ривожланиб бораётган асримизда барча ишимизни осонлаштирадиган ҳақиқий ёрдамчи ҳамдир.

Телефон ва телевизорлар «ақлли» ёрдамчига айланиб бўлди, уларнинг ишлаб чиқарувчилари эса бу нуқтада тўхтаб қолмоқчи ҳам эмас. Барчамизга маълум бўлганидай, мукаммалликнинг чеки йўқ. Маиший техника ҳам тинимсиз ўзгариб, самарадорлиги ошмоқда, сездирмай ишлаб, ҳаётимизга қўшимча қулайлик тақдим этаётган янги функцияларга эга бўлиб бормоқда. Келинг, Samsung компанияси мисолида технологиялар ҳаётимизни яхши томонга қанчалик ўзгартирганлигига назар соламиз.

Фото: Samsung 

 Телевизорлар

Samsung’нинг янги QLED телевизорлари хона интерьерига жуда осон ва оддий тарзда мос тушаверади.

Афзалликлари:

Ambient режими

2018 йил Samsung компанияси QLED телевизорлари учун инновацион режим тақдим этди. Ambient режимида қурилма дисплейига обой ранги ёки тасвирини тўғридан-тўғри кўчириш мумкин, бу эса ўз навбатида телевизор хона интерьерига аъло даражада мос келишини таъминлайди. Ambient  режими орқали телевизордан об-ҳаво ва янгиликлар ҳақидаги энг муҳим маълумотларни кўрсатиб турилиши учун фойдаланиш мумкин.

One Invisible Connection - кўринмас уланиш тизими

One Invisible Connection* - бу қувват ва маълумотларни узатиш кабелларини ўзида бирлаштирган битта ингичка сим. Янги QLED телевизорлари учун бошқа ҳеч қандай қўшимча уланишлар, ўтказувчилар ва симлар талаб этилмайди. Ушбу сим ҳеч қандай муаммосиз хонангизнинг интерьерига жуда мос тушади.

Бевосита ёритиш технологияси (Direct Full Array)

Бевосита ёритиш технологияси орқали (DFA) Q8F ва Q9F моделли QLED телевизорлари юқори контраст даражасига эга ажойиб тасвирларни намойиш қилади.

Фото: Samsung 

 Кир ювиш машиналари

Афзалликлари:

Аъло сифат. Икки карра тезроқ

QuickDrive технологияси маҳсулот сифатини аъло даражада сақлаган ҳолда кир ювиш вақтини 2 марта тежайди ҳамда энергия истеъмолини 20 % га қисқартиради. Инновацион Q-Drum барабани асосий барабан ва янада тезроқ, самаралироқ ва мукаммал тозаловчи мустақил айланишли орқа девордан иборат.

AddWash технологияси

Кир ювишнинг исталган босқичида кир кийимларни машинага солишингиз мумкин.

Жинсини кир ювиш машинасига солишни унутдингизми? Кир ювиш бошланган бўлса ҳам, AddWash қўшимча эшикчаси орқали қолиб кетган кийимларни осонгина машинага жойлаштирса бўлади.

Тезкор кир ювиш

QuickDrive технологияси туфайли бор-йўғи 39 дақиқада самарали натижа.

Тезлаштирилган кир ювиш режими кир ювиш вақтини 39 дақиқада 34 фоизгача қисқартиради. QuickDrive технологияси кир ювиш вақтини барабаннинг динамик айланиши ҳисобига камайтиради, Eco Bubble генератори эса кир ювиш кукунини фаол кўпикка айлантиради ва бу чуқур ўрнашиб қолган доғларни ҳам йўқотишга хизмат қилади. Чайиш вақти эса Speed Spray технологияси, Swirl+Drum барабани ва унинг айланиш тезлиги ошиши ҳисобига камайтирилади.

Фото: Samsung 

Қувватли ва ихчам робот-чангютгич

Афзалликлари:

Тозалаш қийин бўлган жойларни тозалаш

Янги VR7000 моделли робот-чангютгичининг сўриш қуввати олдинги моделларнинг сўриш қувватига нисбатан 20 марта кўпроқ* - энди ушбу чангютгичлар исталган жойдаги чангларни осонгина йўқотиши мумкин. Бундан ташқари, у янада ихчамроқ шаклга эга бўлган.

Samsung чангютгичи кенг майдонни сканерлайди

Янгиланган FullView Sensor™ 2.0 навигация тизими бинони сканерлаш ва ҳар қандай предметни, ҳаттоки катта майдондаги энг кичик нарсаларни ҳам аниқлашга имкон беради. Бундай ташқари, датчик бурчаклар ҳолатини текшириб кўради ва сўриш қувватини 10% га ошириб, уч марта чангдан тозалашни амалга оширади.

Бурчаклар ва деворларни пухта тозалаш

Edge Clean Master бурчакларни тозалаш тизими чангютгичнинг олд қисмида жойлашган чўткаси ёрдамида бурчаклар ва плинтусларни чанглар ва ахлатлардан самарали тарзда тозалайди. Чангютгич деворга текканда, махсус куракча пастга тушиб, чанг ва ахлатларни йиғиб олади.

Ўзи тозаланадиган чўтка

Ноёб ўзи тозаланадиган чўтка юнг ва сочлар билан ҳадеб тўлиб қолавермайди. Бундай ахлатлар чўтка марказида йиғилади ва чангтўплагичга юборилади.

Интеллект

Қувватни интеллектуал бошқариш тизими юза турини аниқлайди ва шунга қараб энг мос келадиган қувватни танлайди. Чангютгич гиламли қопламаларга ёки гиламчаларга ўтганда, тукларда ўтириб қолган чангларни яхшилаб олиб ташлаш учун унинг қуввати автоматик равишда ошади.

Кўриб турибсизки, Samsung маиший техникаларининг «ақли» сўнгги бир неча йил ичида сезиларли равишда такомиллашган. Булар бир нечтагина мисоллар, холос. Аммо шунинг ўзидан хулоса қилиш мумкинки, илғор моделлар компания маҳсулотларининг барча бўғимларида мавжуд. Бу тенденция эса доимий давом этмоқда. «Ақлли» технологиялар пойгаси энди бошланмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид