18:50 / 12.07.2018
36580

«Барселона» икки футболчини трансфер қилди

«Барселона» клуби янги футболчиси Артур Рамос тақдимотини ўтказди.

21 ёшли бразилиялик яримҳимоячи «Гремио» клубидан 31 миллион еврога харид қилинган эди. Бунда яна 9 миллион евро бонуслар кўринишида бўлиши белгиланган.

Рамос «Барселона» билан 6 йиллик шартнома имзолади. Унинг товон пули 400 миллион евро қилиб белгиланган.

Фото: Twitter / @FCBarcelona

«Барселона» бугун иккинчи трансферини ҳам эълон қилди. «Севилья» ҳимоячиси Клеман Лангле «Барселона» футболчисига айланди.

Каталонияликлар 23 ёшли французнинг шартномасида кўрсатилган 35,9 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаб, уни қўлга киритишди.

Лангле билан 2023 йил ёзига қадар шартнома имзоланди. Унинг товон пули 300 миллион евро қилиб белгиланди.

Ўтган мавсумда Лангле «Севилья» таркибида 35та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган эди.

Фото: Twitter / @FCBarcelona
Top