Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карлес Пучдемон Испанияга экстрадиция қилинадиган бўлди
Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон Испанияга топширилади. Бу ҳақдаги қарорни Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн федерал ери суди қабул қилди. Бунга эса Пучдемоннинг бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаб юбориши асос бўлди.
Бироқ суд Испания томонидан тақдим қилинган материалларни Пучдемонни исёнга гижгижлашда айблашга ишончли эмас, деб топган. Шу тариқа, Пучдемон ўз юртида бу модда бўйича судланмайди.
Пучдемон 2017 йил 1 октябрда Каталониянинг Испания таркибидан чиқиши бўйича референдум ўтказилгандан кейин Испаниядан Бельгияга қочган. Референдум натижаларига кўра Каталония парламенти мустақилик ҳақидаги декларацияни қабул қилган, бироқ расмий Мадрид бунга қарши бўлган. Испания олий суди Пучдемоннинг ҳибсга олинишига ордер берган ва уни сафдошлари билан бирга депутатлик мандатидан маҳрум этган. Пучдемон март охирида Германияда ушланган, бироқ тез орада 75 минг евро миқдоридаги гаров пули эвазига озодликка чиқарилган.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026