Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қай даражада шикастланган пуллар муомалага яроқли ҳисобланади?
Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Адлия ахбороти» номли брифинг ҳар ҳафта ташкил этилиб келинмоқда.
Шунга кўра, ушбу ҳафта давомида қабул қилинган бир қатор муҳим масалалар бўйича қонун ҳужжатлари ҳақида аҳолига маълумот бериш мақсадида 2018 йилнинг 13 июль куни «Адлия ахбороти» номли брифинг ўтказилди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, брифингда 2018 йил 9 июлида Президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонун, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги 3836-сон «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги қарор каби қатор қонун ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Брифингдан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш қонунчилиги мавзусига бағишланди. Унда ушбу масала юзасидан Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти вакиллари катнашди.
Таъкидланишича, тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомда шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли деб топиш асослари ҳам кўрсатилган.
Хусусан, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади:
- тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
- энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
- қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 см.дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
- майда доғлар, ёзувлар, штамп изи (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ошмаган бўлиши лозим) бўлганда ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий ҳимоя белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
- банкнотада диаметри 1 миллиметрдан ошмаган ва иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлса.
Сўзга чиқувчиларнинг билдиришича, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкнотларга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Тадбирда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.
Юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларининг тўлиқ матни билан, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz сайти орқали ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами» расмий нашри орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026