Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Twitter’да 300 минг обуначисидан айрилди
Фото: Global Look Press/ZUMA/Jaap Arriens
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Twitter-аккаунтидаги обуначилар сони мазкур сервисдаги шубҳали аккаунтлар тозаловидан сўнг 300 минг кишига камайди.
ТАСС агентлигининг хабар беришича, Оқ уй раҳбарининг микроблогини ўқувчилар сони 53,4 млн кишидан 53,1 млн кишига тушиб қолган.
Twitter маъмурияти 12 июль куни шубҳали аккаунтларнинг ўчириб ташлангани ҳақида маълум қилди. «Тозалов»дан мақсад обуначилар сонини «аҳамиятли ва аниқ» қилишдан иборат. Ижтимоий тармоқ вакиллари фолловерлар сони мунтазам равишда камайиб боришини, бу айниқса оммабоп аккаунтларда сезиларли бўлишини билдирди.
Трамп билан бирга АҚШнинг собиқ раҳбари Барак Обама, хонандалар Жастин Бибер, Кэтти Перри, Тейлор Свифт ва Рианна ҳам анчагина ўқувчиларини йўқотишган.
Ижтимоий тармоқларда обуначилар сонини ошириш ва блогларни оммалаштириш учун тез-тез сохта аккаунтлар яратилади.
Мавзуга оид
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020
Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди
03:48 / 10.08.2020