Жаҳон | 12:30 / 15.07.2018
7918
1 дақиқада ўқилади

Японияда тошқинлар қурбонлари сони ошишда давом этмоқда

Японияда кучли ёмғирлар ва улар оқибатида юзага келган тошқин ва кўчкилар қурбонлари сони 216 кишига етди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош полиция бошқармаси хабар қилди.

Айни вақтда қидирув-қутқарув амалиёти давом этмоқда. 26 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.

Японияда июль ойи бошида кучли ёмғирлар ортидан тошқинлар келиб чиқди.  Айрим ҳудудларда ер сатҳини 1 метр баландликда сув қоплади. Япониядаги 47 префектурадан 31тасида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 160та уй буткул вайрон бўлган, 700га яқини жиддий шикастланган, 25 мингдан ортиқ уй сув остида қолган.  
Жами бўлиб 5,9 миллион киши эвакуация ҳақида огоҳлантирилган. Уйларига қайтиш имкониятидан маҳрум бўлган қарийб 6 мингга яқин киши махсус эвакуация марказларида қолмоқда.

Бутун Япония бўйлаб кучли жазирама бўлаётгани вазиятни янада қийинлаштирмоқда – термометр кўрсаткичи эрталабдан 30 даражадан баланд ҳароратни кўрсатмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид