Ўзбекистон | 13:15 / 16.07.2018
10399
1 дақиқада ўқилади

Манба: Эмомали Раҳмон августда Ўзбекистонга келади

Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бугун, 16 июль куни Фарғонада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказади, деб хабар берди «АП» Тожикистондаги манбасига таяниб. 

Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари таркибига икки давлатнинг вазирлик ва идоралари, иқтисодий тузилмалари раҳбарлари киритилган.

Ҳукумат делегациялари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, бўлажак юқори даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилади.
Томонлар март ойида Душанбеда имзоланган келишувлар ва Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган шартномаларнинг амалга оширилиши қандай бораётганлигини муҳокама қилади.

«АП»нинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси хабар беришича, республика президенти Эмомали Раҳмон шу йилнинг август ойи иккинчи ярмида Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келади. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид