Жаҳон | 13:40 / 16.07.2018
9497
2 дақиқада ўқилади

Помпео Москва ва Вашингтон муносабатлари учун Россияни жавобгар қилди

Фото: Twitter / @USApoRusski

АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин учрашуви арафасида айни пайтда Москва ва Вашингтон орасидаги муносабатлар Россияга боғлиқ эканлигини айтди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.

«Россия ҳукумати билан муносабатларнинг яхшиланиши барчага фойдали, аммо ҳозирда тўп Россия томонида», — деди давлат котиби. У АҚШ «зарарли ҳаракатлар» учун жавобгарликни Москва зиммасига юклашда давом этишини айтди.

Помпео шунингдек, бугун, 16 июль куни Хельсинкида  у ҳамкасби, ташқи ишлар вазири Сергей  Лавров билан учрашишини маълум қилди.

Трамп Путин билан президент саройининг готик залида яккама-якка учрашув ўтказади. Россия ташқи ишлар вазири икки давлат етакчисининг музокаралари давомида улар ёнида фақатгина таржимонлар бўлишади. Унинг сўзларига кўра, Путин инглиз тилини билади, аммо бу «унинг фикрлари янада аниқроқ етказилиши» учунгина керак бўлади. Россия ва Америка раҳбарларининг учрашувидан сўнг икки давлат делегациялари ўртасида музокаралар ўтказилади.

Путин билан учрашуви арафасида Трамп Вашингтоннинг Москва билан муносабатлари яхшиланишига Россиянинг Америкадаги сайловларга эҳтимолий аралашуви билан боғлиқ «жодугар ови» халал бермоқда. 

«Ўйлашимча, руслар билан алоқаларни яхшилаш яхши, аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин», — деди АҚШ етакчиси CBS телеканалига интервьюсида. У Россия президенти билан учрашувдан кўп нарсани кутмаётганлигини қўшиб қўйди.

Мавзуга оид