Жаҳон | 20:50 / 17.07.2018
20146
1 дақиқада ўқилади

Олимлар дунёдаги энг қадимий нонни топишди

Фото: REUTERS

Иорданияда археологлар 14,5 минг йиллик нон қолдиқларини топишди. Қазилма ишлари Қора чўл ҳудудида олиб борилган. 

Кейинроқ олимлар ушбу ноннинг тайёрланиш рецептини билиш мақсадида унинг таркибини ўрганиб чиқишган. Уларнинг айтишича, ўша замонлар одамлар лавашни эслатувчи нон ёпишган. Нонлар ёввойи арпа, буғдой ёки сулидан тайёрланиб, унга ўсимликларнинг майдаланган туганаклари ва сув қўшилган.

“Қадимий нон” кулба ўртасидаги тош полда жойлашган бир метр диаметрдаги ўзига хос печда пиширилган. 

Олимлар бу топилма эвазига нон пишириш одамлар бошоқли ўсимликларни етиштириш ва ёввойи ҳайвонларни хонакилаштиришни бошлашларидан анча олдин пайдо бўлгани ҳақидаги хулосага келишган.

Аввал нон пишириш технологияси Туркияда 9 минг йил аввал пайдо бўлган, деб ҳисобланарди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид