20:38 / 19.07.2018
4443

Airbus Фарнбородаги авиасалонда 430 дан кўпроқ самолётга буюртма олди

Фото: Flickr

Европанинг Airbus авиаконцерни Лондон яқинидаги ўтаётган “Фарнборо-2018” авиасалонида 431 та самолётга буюртма олди.

“Фарнбородаги халқаро авиасалон доирасида Airbus умумий ҳисобда 431 та самолётга буюртма олди. Олинган буюртмалар 93 та самолётнинг етказиб берилишига қатъий шартнома ҳамда 338 та самолётнинг сотиб олиниши бўйича ўзаро ҳамфикрлик меморандумини ўз ичига олади”, деб айтилган компания хабарида.

Имзоланган шартномаларнинг катта қисми A320 оиласи самолётларига тўғри келган. Авиасалон вақтида ушбу оилага тегишли 304 та самолётга буюртма олинган. Бундан ташқари, Airbus тор фюзеляжли 60 та A220-300’га, 42 та А330neo’га ва 25 та кенг фюзеляжли А350 XWB’га буюртма олган.

Фарнбородаги авиасалон якунларига кўра, Airbus’нинг ушбу йилги буюртмалари портфели 752 та самолётгача етган.

Top