07:20 / 19.07.2018
35290

Трамп АҚШдаги сайловларга аралашувга Путинни жавобгар деб айтди 

Фото: ТАСС, Валерий Шарифулин

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинни гўёки Россиянинг АҚШдаги президент сайловларига аралашувига шахсан жавобгар деб ҳисоблаш мумкинлигини айтди.

“Чунки у давлат раҳбари. Бу худди менинг юртимда юз бераётганларга ўзимни жавобгар деб ҳисоблашимдек гап. Шу сабабли, давлат етакчиси сифатида сиз уни аралашувга жавобгар деб ҳисоблашингиз мумкин”, деб айтган Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида. 

Трамп Путин билан Хельсинкидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманда Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашувида “икки томон айбдор” деб айтган. Бу эса АҚШ ичида танқидга сабаб бўлган. Трамп Россиянинг аралашувига исботлар кўрмаётганини айтган. Трамп учрашувнинг эртаси куни, яъни 17 июлда журналистларга янглиш гапириб юборгани ва аслида тескарисини, яъни Россия сайловларга аралашган бўлиши мумкинлигини назарда тутганини айтган.

Россиянинг АҚШдаги сайловларга “аралашуви” бўйича АҚШ конгрессида ва махсус прокурор Роберт Мюллер бошчилигида тергов олиб борилмоқда. Тергов бир йилдан кўпроқ давом этаётганига қарамай, аралашувга ҳали бирорта исбот келтирилмаган.

Россия ўз навбатида унга қўйилаётган бу айбловларни рад этиб келмоқда. 

Top