Ўзбекистон | 12:59 / 19.07.2018
4015
3 дақиқада ўқилади

Ўзбек ипак маҳсулотлари Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилинади

 "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси таклифи асосида Римда форум ўтказилди. Уюшма Бошқарув раиси Б.Шарипов, Ӯзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов, Ӯзбекистоннинг Италиядаги элчиси Р.Қаюмов, UNIDO вакили Dino Fortunato, ISMAA Осиё ва Африка бӯйича институти бош директори Vincenzo Valenti, CONFAPI компанияси раҳбари Marko Tarica, Римдаги SAPIENZA университети профессорлари, Ӯзбекистоннинг Римдаги фахрий консули Vittorio Giorgi, текстиль дастгоҳлари ишлаб чиқарувчи 200 та корхонанани бирлаштирган ACIMIT ассоциацияси раҳбарияти ва Италиянинг бошқа компаниялари вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Ӯзбекипаксаноат

 Форум иштирокчиларига "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси Бошқаруви раиси Б.Шарипов Ӯзбекистондаги қулай бизнес-инвестиция муҳити, пиллачилик тармоғи, шунингдек, Агросаноат мажмуига кирувчи бошқа соҳаларнинг ривожи учун мамлакатимизда Ӯзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёз ва қулайликлар тӯғрисида, бу соҳаларнинг истиқболли бизнес лойиҳалари, экспорт имкониятлари тӯғрисида тақдимот ўтказди. 

 Форум иштирокчилари презентация учун миннатдорчилик билдириб, Ӯзбекистондаги қулай бизнес муҳити уларда катта қизиқиш уйғотганлиги, айниқса, ипакчиликнинг ривожланаётганлиги, қишлоқ хӯжалигининг бошқа соҳаларига ҳам Давлат томонидан қӯллаб-қувватланаётганлиги инвесторлар учун бу соҳаларнинг жозибадорлигини оширишини ва албатта яқин кунларда Ӯзбекистонга ҳамкорликда ӯзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан йирик индустриал парк қуриш учун ташриф буюришларини эътироф этдилар.

Фото: Ӯзбекипаксаноат

 Шу жараёнда  “Ӯзбекипаксаноат” уюшмаси бошқаруви раиси Б. Шарипов  таркибида 550 дан ортиқ мода брендларини бирлаштирган “Sistema Moda Italia” уюшмаси вице-президенти Андреа Таборелли билан меморандум имзолади. Унга  кўра, ўзбек ипак маҳсулотлари Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш, маҳсулотларимизнинг “қўҳна қитъа” бозорига кириш ҳуқуқини берувчи стандартларни олишига мазкур уюшма яқиндан ёрдам беради.

 Ҳужжатни имзолаш жараёнида Ӯзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш. Асадов ва ЮНИДО масъул эксперти Анита хоним иштирок этди.

Фото: Ӯзбекипаксаноат
Фото: Ӯзбекипаксаноат

 Эндиликда "Sistema Moda Italia" уюшмаси ӯзбек ипак маҳсулотларини ЕИ мамлакатларига экспорт қилишга, шунингдек, маҳсулотларимизнинг Европа бозорига кириш ҳуқуқини берувчи стандартларни олишига ёрдам беради.

 Уюшма раисининг Бельгиянинг дунёга машҳур VANDEWIELE компанияси билан тузган келишувига кўра Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб, ипак гиламлар тўқилади. Бунга сабаб ушбу компаниянинг ипак гиламлар тўқиш дастгоҳларини юртимиздаги пиллани қайта ишлаш корхоналарига ўрнатиш учун ҳам келишув имзоланди. Бу жиҳозларда Европа стандартлари асосида ипак гиламлар тўқиш ривожлантирилиб, келаси  йилдан Made in Uzbekistan ёрлиғи билан рақобатбардош ипак гиламлари ишлаб чиқариш бошланади. Айни вақтда бу йўналишни бошлаш  ва маҳсулотни экспорт қилиш учун юртимизда етарли миқдорда ипак  хомашёси мавжуд.

Фото: Ӯзбекипаксаноат

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти