Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда жамоат транспортда видеорегистратор ўрнатилиши мажбурий бўлади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида ҳукуматнинг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2019 йил 1 июлга қадар жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал ишга туширилади.
2019 йил 1 июлдан мулкчилик шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади.
Ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувларни юборган фуқаролар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган видеоёзувларни тақдим этган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Ички ишлар ва Молия вазирликлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур техника воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратиш режалаштирилган.
Ҳужжат лойиҳаси 2018 йил 3 августгача муҳокамада бўлади.
Мавзуга оид
13:33 / 22.11.2019
Бекор ётган эски смартфонни қандай фойдали қўллаш мумкин?
22:30 / 01.07.2019
Видеорегистраторларда қайд этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар рағбатлантирилади
17:31 / 01.07.2019
1 июлдан видеорегистраторлар далил йиғувчига айланди
12:00 / 24.06.2019