13:33 / 22.11.2019
0
15352

Бекор ётган эски смартфонни қандай фойдали қўллаш мумкин?

Фото: Kim Kyung Hoon / Reuters

Янги смартфон сотиб олингач, одатда эски смартфондан дарров халос бўлишга уринмаймиз. “У-бу жойда туриб турсин, яна асқотиб қолар”, деб ўйлаймиз одатда бундай вазиятда. Бироқ АҚШнинг Popular Mechanics нашри эски смартфонларнинг “ишсиз” ётишига қарши ва уларни яна фойдали қилиш йўллари билан бўлишди.

Уй хавфсизлиги тизими 

Эски телефонни қувватлаб, унга уй ортидан кузатув олиб борувчи дастур, мисол учун, AtHome Video Streamer’ни юкланг. Гаджетни шундай ўрнатингки, унинг камераси сиз кузатмоқчи бўлган хона томон қараб турсин. Янги смартфонга AtHome Camera дастурини юклаб олинг. У эски смартфондаги AtHome Video Streamer билан синхронлаштирилади. Эски смартфонингиз бирор ҳаракат пайқалганда янги смартфонга бу ҳақида огоҳлантириш жўнатади. 

Видеоэнага

Бунинг ишлаш принципи юқоридагига ўхшашдир. Иккала смартфонга ҳам Cloud Baby Monitor, Dormi ёки Baby Monitor 3G смартфонидан бирини ўрнатинг. Боланинг хонасида эски смартфон камерасини болага яқинроқ қилиб жойлаштиринг. Йўриқларга амал қилиб, болангиз ортидан бошқа бегона одам кузата олмаслиги учун албатта махфийлик созланмаларини ўрнатинг. WiFi парол билан ҳимояланганини текширинг.     

GPS-трекер

Сиз ўз машинангизни қаерга қўйганингизни эсдан чиқариб қўядиганлардан бўлсангиз ёки унинг олиб қочилишидан хавотирлансангиз, янги телефонга “Найти iPhone” ёки Find My Device дастурини ўрнатинг ва экранда чиқадиган йўриқларга амал қилинг. Эски қурилмани портатив қувватлаш қурилмасига улаб, уни бардачокка солиб қўйинг ва автомобилингиз хавфсизлигига қайғурмаган ҳолда бемалол истаган жойингизга - ишга, дўстингизникига ёки дўконларга боришингиз мумкин бўлади.  

Видеорегистратор

Бунинг учун эски смартфонга Autoboy Dash Cam каби дастурлардан бирини ўрнатиб, смартфонни қувватлаш манбасига улаб, уни маҳкамлагич ёрдамида автомобил пешойнасига ўрнатинг ва ундан видеорегистратор сифатида фойдаланишни бошланг.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top