Ўзбекистон | 12:48 / 19.07.2018
6079
1 дақиқада ўқилади

Visa компанияси UzCard-Visa картаси чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Фото: depositphotos

Visa компанияси «Ўзбекистон бозорида тез орада UzCard-Visa кобейжинг картаси чиқиши» ҳақида оммавий ахборот воситаларида берилган хабарни тасдиқламади

«Шунингдек, Visa ва UzCard компаниялари ўртасида кобейжинг келишуви имзолангани ҳақидаги хабар ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди», - дейилади компания хабарида.

Таъкидланишича, Visa компанияси Ўзбекистондаги молия институтлари ва бизнес ҳамкорлар билан нақдсиз тўловларни ривожлантириш бўйича қатор йўналишларда ҳамкорлик қилади.

Кобейжинг карталарини чиқариш эса бу йўналишлардан ўрин олмаган.

Мавзуга оид