18:19 / 20.07.2018
8073

Банклар қандай фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш давом этмоқда.

Қонун Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қабул қилади.

Ушбу қонуннинг мақсади - банкларни ташкил этиш ва фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.

Ушбу қонуннинг асосий вазифалари банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Қонунга кўра, банк амалиётларига қуйидагилар киради: 

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан банк-корреспондентларнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва юритиш;

тўловларни амалга ошириш, жумладан банк ҳисоб рақамларини очмасдан;

омонатлар учун маблағларни жалб қилиш;

ўзининг ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ўз номидан қайтариш, тўлаш имконияти ва муддат шартлари бўйича кредитларни бериш;

чет эл валютасини нақд ва нақд бўлмаган шаклларда сотиб олиш ва сотиш.

Банклар бошқа операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга:

мулкни ишончли бошқариш, шартнома асосида активларни бошқариш;

жисмоний ва юридик шахслар учун пул маблағлари инкассацияси, ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва касса хизматлари;

мажбуриятларини бажаришни таъминлайдиган учинчи шахслар учун кафолатлар бериш ва бошқа мажбуриятларни қабул қилиш;

учинчи томонлардан мажбуриятларини пул шаклида (факторинг) бажариш учун талаб қилиш ҳуқуқини олиш;

қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш, сотиш, ҳисобга олиш ва сақлаш, мижоз билан тузилган шартнома асосида қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни амалга ошириш ва бошқалар.

Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо, суғурта (суғурта агенти ёки брокер функцияларидан ташқари) ва бошқа профилланмаган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас.

Савдо фаолиятини амалга оширишдаги чекловлар қуйидагилар сотувига нисбатан қўлланилмайди:

банклар томонидан ўз фаолиятини таъминлаш мақсадида сотиб олинган мол-мулк;

қарздорнинг мол-мулк гарови билан таъминланган мажбуриятни бажармаслиги муносабати билан гаров нарсаси бўйича банк томонидан сотиладиган мол-мулк;

банк карталари, терминаллар ва банкоматлар.

Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилганда мустақилдир.

Давлат ҳокимияти органлари ва бошқармалари, уларнинг мансабдор шахсларига ўз хизмат вазифаларини бажаришда ёки банк фаолиятига аралашиш пайтида банк ходимларининг раҳбарлигига таъсир кўрсатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Банк ходими иш жойи бўйича бевосита раҳбарининг розилиги билан бир вақтнинг ўзида бошқа жойда ҳам ишлаши мумкин.

Top