Спорт | 21:37 / 20.07.2018
20543
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» ўйинларига жаҳон чемпионатида ишлаган хорижлик ҳакамлар тайинланди

Фото: AP

ПФЛ Суперлига ўйинларини бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида ишлаган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.

ПФЛ сайти хабарига кўра, 19-турдан ўрин олган «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинини баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. У мундиалда 2 та ўйинда ишлаган.

Шунингдек, 20-турдан ўрин олган «Пахтакор» — «Локомотив» баҳсини эронлик Алиризо Фағоний бошқаради. У жаҳон чемпионатида 4та ўйинда ишлаган.

Суперлига, 19-тур
28 июль, шанба
«Навбаҳор» — «Пахтакор» 
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат, Наваф Шаҳин Халифа (ҳар иккаласи Баҳрайн)

Суперлига, 20-тур
1 август, чоршанба
«Пахтакор» — «Локомотив» 
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон) 
Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Мансурий, Ризо Суҳандон (ҳар иккаласи Эрон)

Мавзуга оид