Спорт | 17:07 / 20.04.2026
4319
4 дақиқада ўқилади

Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк

Ўзбекистон Суперлигасида 8-тур ўйинлари ўтказилди. Пешқадамлар - «Пахтакор» ва «Нефтчи» навбатдаги ғалабани қўлга киритди. «Бунёдкор» 0:2 ҳисобида ортда қолаётганига қарамай, кучли ирода намойиш этиб, якунда зафар қучди. «Навбаҳор» яхши тезланиш олди ва қаторасига тўртинчи ғалабага эришди.

Фото: ЎзПФЛ

17-19 апрель кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 8-тур ўйинлари ўтказилди.

ПАХТАКОР 4:2 ДИНАМО

Голлар: Достон Ҳамдамов, 9 (1:0), Башар Ресан, 22 (2:0), Анвар Ҳожимирзаев, 25 (2:1), Азизбек Амонов, 27 (2:2), Достон Ҳамдамов, 60 пен (3:2), Башар Ресан, 71 (4:2)

«Пахтакор» ўз майдонида голларга бой ўйинда «Динамо»ни мағлуб этди ва пешқадамликни давом эттирмоқда. Тошкентликлар футболчиси Достон Ҳамдамов иккита гол урди ва тўпурарлар баҳсида етакчилик қиляпти. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. «Динамо» ҳамон жадвал тубидаги «хавфли ҳудуд»да боряпти.

НЕФТЧИ 2:1 НАСАФ

Голлар: Йован Жокич, 17 (1:0), Бобур Абдуҳолиқов, 45+4 (1:1), Жамшид Искандеров, 64 пен (2:1)

«Нефтчи» қийин кечган баҳсда «Насаф» қаршилигини синдирди ва «Пахтакор» билан пешқадамлик учун курашни давом эттиряпти. Фарғоналиклар ғалаба голини пенальтидан уришга муваффақ бўлди. «Насаф» уч ўйиндан буён ғалаба қозонолмаяпти ва 6-ўринга тушиб қолди.

ЛОКОМОТИВ 0:2 НАВБАҲОР

Голлар: Ваня Илич, 3 (0:1), Русланбек Жиянов, 16 пен (0:2)

«Навбаҳор» сафарда «Локомотив»ни ишончли тарзда мағлуб этди ва пешқадамларни таъқиб қилмоқда. Наманганликлар чемпионатда яхши тезланиш олди ва қаторасига 4 та ғалабага эришиб, учинчи ўринга мустаҳкам ўрнашди. «Локомотив» 9-ўринни эгаллаб турибди. 

СЎҒДИЁНА 2:3 БУНЁДКОР

Голлар: Люпчо Дориев, 4 (1:0), Люпчо Дориев, 26 (2:0), Билолхон Тошмирзаев, 38 (2:1), Билолхон Тошмирзаев, 50 (2:2), Билолхон Тошмирзаев, 69 (2:3)

 «Бунёдкор» сафарда «Сўғдиёна» билан ўйнади ва 0:2 ҳисобида ортда қолаётганига қарамай, кучли ирода намойиш этиб, якунда ғалабани илиб кетди. Билолхон Тошмирзаев учта гол уришга эришди. Тошкентликлар 4-ўринни эгаллаб турибди. «Сўғдиёна» жадвал тубидаги «хавфли ҳудуд»ни тарк этолмаяпти.

ОКМК 3:2 БУХОРО

Голлар: Сиаваш Ҳақназарий, 9 (1:0), Миржамол Қосимов, 12 (2:0), Шерзод Эсанов, 29 (2:1), Шерзод Эсанов, 34 (2:2), Нодирбек Абдураззоқов, 77 (3:2)

ОКМК муваффақиятсиз стартдан кейин қаторасига 2 та ғалабага эришиб, 8-ўринга чиқиб олди. Олмалиқликлар бу сафар чемпионат кашфиёти бўлиб турган «Бухоро»ни мағлуб этишга эришди.  

МАШЪАЛ 0:1 ХОРАЗМ

Гол: Влатко Стояновски, 84 автогол (0:1)

Яққол аутсайдер «Машъал» чемпионатдаги илк очкосини қўлга киритишга яқин эди. Аммо ҳимоячисининг автоголи «Хоразм»дан учралган мағлубиятга сабаб бўлди. Муборакликлар жадвал тубига «мустаҳкам ўрнашиб» қолди.

ҚЎҚОН-1912 0:0 АНДИЖОН

«Қўқон-1912» қаторасига тўртинчи дурангни қайд этди, «Андижон» шунча ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

СУРХОН 0:1 ҚИЗИЛҚУМ

Гол: Шаҳзод Раҳматуллаев, 81 (0:1)

«Сурхон» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб ютқазди. «Қизилқум» тўртта ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига барҳам берди ва 10-ўринга кўтарилди. 

8-турдан кейин Суперлига жадвали

Суперлига тўпурарлари

Суперлига 9-тур ўйинлари

22 апрель

СУРХОН – МАШЪАЛ

БУХОРО – ПАХТАКОР

23 апрель

НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА

НАСАФ – ЛОКОМОТИВ

ДИНАМО – ОКМК

24 апрель

ХОРАЗМ – НЕФТЧИ

ҚИЗИЛҚУМ – ҚЎҚОН-1912

БУНЁДКОР – АНДИЖОН 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид