Жаҳон | 08:04 / 20.07.2018
9275
1 дақиқада ўқилади

Украиналик вице-адмирал Азов денгизини миналаштиришни таклиф қилди

Фото: Украина Давлат чегара хизмати

Украина ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ қўмондони, вице-адмирал Сергей Гайдук Азов денгизини миналаштириш кераклигини айтган. Унинг фикрича, бундай чоралар денгизга Россия десантини ташлашдан ҳимоя қилади.    

Гайдук денгизни “портловчи тўсиқлар” билан миналаштириш зарурлигини айтган. Бу Украинани, шунингдек, бу ҳудудда Россия ҳарбий кемаларининг фаолиятидан ҳимоялайди.    

Бундан ташқари, вице-адмирал яна бир ҳимоя чораси сифатида Азовда мунтазам равишда машғулотлар ўтказишни таклиф қилган. У Украина кемаларининг миналарга тушиб қолишидан  қочиш учун уларнинг карвон каби махсус ҳарбий йўлдан ўтишини амалга оширишни таклиф қилган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид