Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Ходиев Испанияда қўлга олинди. Энди Рашид Қодировнинг ўғли қидирилмоқда
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Рашидович Қодировни қидирувга бергани ҳақида аввал хабар қилинган эди.

Айни пайтда, собиқ бош прокурорнинг ўғли ҳамон Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг қидирилаётган шахслар рўйхатида.
Маълумотларга кўра, Алишер Қодиров товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда.
Шу билан бирга, хориж матбуотининг хабар беришича, Испанияда унинг дўсти, ИИВ томонидан қидирувда бўлган Алишер Ходиев қўлга олинган.
Алишер Ходиев Алишер Қодировнинг талабалик йилларидан бери дўсти саналган.

У жорий йилнинг 10 март куни Барселонада Испания полицияси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Эҳтимол, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракати билан Алишер Қодиров ҳам яқинда қўлга олинади.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Қодировга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. У Бош прокуратурани 15 йил давомида бошқарган ва 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган.
Мавзуга оид
21:55 / 08.01.2026
Бола боғчада ва бошланғич таълимда ўз она тилида тарбия кўриши керак - Алишер Қодиров
10:57 / 03.01.2026
Алишер Қодиров ўзбекистонликларни Россиядан кетишга чақирди
11:20 / 24.11.2025
Ҳукуматни танқид қилиш ҳавода “негатив зарралар” миқдорини оширади — Алишер Қодиров
16:22 / 10.07.2025