Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинада “Катта йигирматалик” давлатлари вакиллари учрашуви бўлиб ўтади
Аргентинада 21-22 июль кунлари “Катта йигирматалик” давлатларининг молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари, жаҳон молия етакчилари анъанавий саммитда учрашадилар. Улар глобал иқтисодиётнинг энг муҳим ва зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган мавзуларини муҳокама қилишади.
Учрашув ташкилотчилари баёнотида маълум қилинишича, саммитда ҳаммаси бўлиб 23 нафар молия вазири, марказий банкларнинг 14 президенти ва халқаро ташкилотларнинг 10 нафар раҳбари иштироки кутилмоқда. Улар орасида Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристина Лагард ва Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким бор.
Учрашув иштирокчилари янада ривожланиш учун меҳнат бозори ва инфратузилма келажаги масалаларини муҳокама қилишади. Шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ва глобал солиқ тизими хавфлари масалалари кўтарилади.