Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эрон АҚШга қарши кенг кўламли киберҳужумга тайёрланмоқда»
Эрон АҚШга қарши кенг кўламли киберҳужумларни амалга ошириш учун барча керакли қурилмаларни тайёрлаб қўйди. Бу ҳақда NBC News манбаларга асосан хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, эронлик ҳакерлар АҚШ ва Европада давлат ҳамда хусусий компаниялар инфратузилмасига ҳужум уюштириши мумкин.
Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати ўз иттифоқчиларини Эрон томонидан эҳтимолий киберҳужумлар юз бериши мумкинлиги борасида огоҳлантирган.
Шу билан бирга, Вашингтондагилар таҳдидни «муқаррар» деб ҳисоблашмоқда.
Аввалроқ ОАВ АҚШда шаҳарлар маъмурияти компьютер тизимларига ҳакерлик ҳужумлари сони кўпайиб бораётгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026