Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» президенти: «Неймар ва Мбаппенинг келишмовчилиги ҳақидаги гаплар – уйдирма»
Фото: Getty Images
«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи жамоа аъзолари Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.
«Неймар ва Мбаппенинг муносабатлари яхши. Улар бир-бири билан яхши чиқишишади. Қолган ҳаммасини журналистлар тўқиб чиқарган. Улар ўртасида душманлик бўлиши мумкин эмас. Иккаласи ҳам бирга ўйнаётганликларидан хурсанд.
Жамоам аъзолари Жаҳон чемпионатида аъло даражада қатнашишди. Бразилия терма жамоаси катта босим остида эди, бироқ Франция фантастик ўйинлар кўрсатиб, чемпионликка ҳақли равишда эришди. Мбаппега гап бўлиши мумкин эмас. Неймар ҳам жароҳатига қарамай энг яхши ўйинини намойиш этди, қўлидан келган барчасини бажарди», - деди Ал-Хелайфи.
Аввалроқ Неймарнинг ўзи ҳам Мбаппе билан ўрталарида яхши муносабатлар борлигини билдириб, уни жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланишига ишонишини айтганди.
Футболга оид шу ва бошқа энг сўнгги янгиликларни ҳамкоримиз Tribuna.uz сайтида кузатиб боринг.
Мавзуга оид
05:08 / 21.01.2026
«Сити» яна ютқазди, «Реал» 6 та гол урди. Кун ўйинлари
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
12:24 / 27.11.2025
Мбаппеда покер, «Ливерпул»да йирик мағлубият. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:18 / 17.11.2025