Жаҳон | 18:26 / 21.07.2018
9957
2 дақиқада ўқилади

Трамп Путин билан саммитда қатъий позиция бўйича маслаҳатларга парво ҳам қилмаган

Фото: РИА Новости/Сергей Гунеев

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар маъмуриятининг тузган режасига қарамай, Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда «Россия иши» бўйича қатъий позицияда тура олмади. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 16 июль куни Хельсинкидаги Путин ва Трампнинг саммитидан аввал россиялик 12 нафар разведкачига қўйилган янги айбловлар етакчиларнинг яккама-якка суҳбати мавзуси бўлиши керак эди. Шунингдек, Трамп биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда гапириши лозим бўлган. Таъкидланишича, бу айбловлар 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган сайловларга Россия аралашуви ҳақидаги даъволарга кучли далил бўлиши керак.

«Бу жуда яхши тайёрланган режа эди. Афсуски, у буни амалга оширмади», - дейди манба. 

Бошқа бир манбанинг айтишича, Трамп «бутунлай тескари» ишни қилди.

Шунингдек, газета манбасининг фикрича, Трамп Россия билан муносабатларни яхшилаш учун «Россия иши» бўйича қатъий позициядан фойдаланмаган.

Мавзуга оид