Ўзбекистон | 13:09 / 21.07.2018
3694
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қатор китоблар тақдимотини ўтказади

2018 йил 23 июль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти томонидан чоп этилган «Маънолар махзани» ва «Ёш раҳбар энциклопедик луғати» номли китоблар тақдимоти бўлиб ўтади.

Тақдимотда вазирликлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, ОАВ вакиллари ҳамда «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» ДИН жамоаси иштирок этади.

Шунингдек, «Маънолар махзани» ҳамда «Ёш раҳбар энциклопедик луғати» китоблари тақдимотида бевосита маъруза қилиш учун таниқли олимлар, жамиятимизнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган ёш раҳбарларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид