Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон муҳим битимни имзолашга тайёргарлик кўрмоқда
Фото: Sputnik
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим президент Имомали Раҳмоннинг жорий йил август ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши мумкин, дея хабар қилади avesta.tj.
Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Худоёр Холиқназар бу ҳақда 20 июль куни Душанбе шаҳрида ташкиллаштирилган «Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик» деб номланган тадбирда маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматов Тожикистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг юқори даражаси ҳақида сўзлаб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очилганини таъкидлади.
Эргаш Шоисматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда жорий йилнинг август ойига режалаштирилган Имомали Раҳмоннинг давлат ташрифига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ташриф давомида давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Ташриф доирасида, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
16:45 / 15.11.2025