Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги "Геоинновация маркази" ДУК ва Хитойнинг дронлар ишлаб чиқарувчи "BShark Holdings LTD" компанияси ўртасида Ўзбекистонда учувчисиз технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Ҳужжат Ўзбекистон делегациясининг Хитойнинг Шенчжэн шаҳрига ташрифи доирасида имзоланди.
"Геоинновация маркази" ДУК маълумотларига кўра, корхоналар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ниятида. Меморандум шунингдек, ҳамкорликда ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш, семинарлар ўтказиш, учувчисиз технологияларни ривожлантириш соҳасида мутахассислар, ахборот ва тажриба алмашинувини кўзда тутади.
"BShark Holdings LTD" компанияси Ўзбекистонга зарур ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларни етказиб бериш, маҳаллий ходимларни ўқитиш, савдо ва маркетинг бўлимларини ташкил этишни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026