Тошкентда замонавий шароитларга эга кўп тармоқли шифохона қуриш таклифи билдирилди
21 июль куни Тошкент шаҳри ҳокимиятида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида «Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш»га бағишланган тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторлар учун «очиқ эшиклар куни» ўтказилди.
Тадбирда 100дан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар қатнашди. Тошкент шаҳар ҳокими ҳар бир тадбиркор ва инвестор билан шахсан суҳбатлашди ва уларнинг лойиҳалари билан танишиб чиқди.
«Kun.uz» мухбири хабар беришича, шу куни «GARBUS TRADE» хусусий корхонаси томонидан Тошкент шаҳар Олмазор тумани Чимбой кўчаси 2-А уй ҳудудида замонавий кўп тармоқли шифохона қуриш таклифи билдирилди. Лойиҳанинг қиймати қарийб 2,75 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 1,5 миллион АҚШ доллари Германиянинг «Woomed» компанияси инвестицияси ва қолгани тадбиркорнинг ўз ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилди. Корхона мазкур лойиҳани амалга ошириш учун ҳокимиятдан 1100 метр квадрат майдон сўради.
Мавзуга оид
14:25 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама инвестиция шартномаси имзолади
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
18:15 / 11.09.2024
Яна 50 минг гектар ер камбағал оилаларга бўлиб берилади
17:18 / 07.09.2024