Ўзбекистон | 08:29 / 23.07.2018
16471
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтда автоматлаштирилган ҳожатхоналар ва дам олиш учун ўриндиқлар ўрнатилади

Фото: UzDaily

Тошкентнинг сайёҳлик жойларида эксперимент шаклида автоматлаштирилган ҳожатхоналар ўрнатилади.

TOP BUSINESS компанияси пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Тошкент шаҳри ҳудудида Европа сифатига эга бўлган автоматлаштирилган умумий ҳожатхоналар тармоғи ва дам олиш учун ўриндиқларни ўрнатиш бўйича лойиҳа тақдим этди.

Ҳоким бу ғояни қўллаб-қувватлади. У Тошкентдаги сайёҳлик жойларида ўнта ана шундай автоматлаштирилган ҳожатхонани эксперимент шаклида ўрнатишни таклиф қилди.

Шунингдек, жойлашувни аниқлаштириш ва потенциал миқёсни аниқлаш мақсадида лойиҳа муҳокамасини давом эттириш таклиф этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид