Ўзбекистон | 15:43 / 23.07.2018
7605
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «С5+1» ишчи гуруҳи мажлиси бўлиб ўтди

Фото: Sputnik

2018 йилнинг 23 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё - АҚШ» («С5+1») ҳамкорлиги шаклининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари вакиллари иштирок этди.

Мажлис чоғида минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари, жумладан экстремизм, терроризм хатарлари билан курашиш, чегаралар хавфсизлигини таъминлашдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Мажлис иштирокчилари Марказий Осиёдаги барқарор ривожланиш қўшни Афғонистонда тинчлик ва бирдамлик таъминланиши билан чамбарчас боғлиқ эканлигини қайд этдилар.

Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 2015 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида асос солинган «С5+1» шакли сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, энергетик алоқалар ҳамда трансчегаравий хавф-хатарларни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни яхшилаш масалаларига қаратилган маслаҳатлашув механизм ҳисобланади.

Мавзуга оид